ЎҚУВ СОАТИДА “E-QAROR” ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИ ЮЗАСИДАН ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ

Маълумки, жорий йилнинг 22 июнида Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-QAROR”  электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 390 сонли қарори қабул қилинди ва унга илова тарзда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини “E-QAROR” электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, рўйхатга олиш ва эълон қилиш тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқилди.

Низомда бу борада ҳокимликларда ушбу тизимни жорий этиш юзасидан тегишли қоидалар белгилаб берилди.

Бугун шаҳар ҳокимлигида ҳокимлик аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш,  қабул қилинаётган янги қонунлар, қарорлар ва фармойишларнинг мазмун-моҳиятини етказиб бориш юзасидан бўлиб ўтган навбатдаги ўқув соатида бу ҳақда батафсил тушунчалар берилди.

Ўқув соатида сўзга чиққан шаҳар ҳокимлиги бош юристконсульти Алишер Расулов тизимнинг мазмун-моҳияти ва афзалликлари ҳақида гапирди.

Шунингдек, ўқув соатида тизим бўйича Адлия органлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан шаҳар Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Аббос Тилавов ҳам сўзга чиқди.

Ўқув соати иштирокчилари бу борадаги ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM