ҲАРБИЙ ҚИСМДА ЯРМАРКА ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Яқинда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримиздаги ҳарбий қисмда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Унда ҳарбий хизматчиларнинг иш билан таъминланмаган оила аъзолари иштирок этдилар. Ярмарка давомида 12 нафар ёш ҳарбий оилалар иш билан таъминланди.

Шунингдек, 30 га яқин оилалар ўз мутахассисликлари бўйича таклифларини билдирдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM