ҲЕЧ БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

Бугун мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар замирида “Инсон, халқ манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган ҳаётий тамойил мужассам.Ушбу эзгу ғояни рўёбга чиқаришда давлат органларининг аҳоли олдидаги масъулияти ҳам тобора кучайиб бормоқда. Хусусан, ҳокимликлар томонидан ҳам аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча ушбу саъй-ҳаракатларнинг амалий натижаси сифатида шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова томонидан турли масалалар билан мурожаат қилган фуқаролар иштирокида уларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Дастлаб, бу борада сўзга чиққан шаҳар ҳокими бугун мамлакатимизда аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яхшилаш борасида, инсон манфаатлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, шаҳримизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва уларни қонун доирасида ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритар экан, ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаслигини ва қонун доирасида кўриб чиқилишини таъкидлади.

Шундан сўнг шаҳар ҳокими томонидан фуқароларнинг ишга жойлашиш, моддий ёрдам олиш, уй-жойини таъмирлаш ва бошқа масалалар юзасидан қилинган мурожаатлари ҳокимлик мутасаддилари иштирокида ўрганилди.

Шу куни  фуқароларнинг ишга жойлашиш юзасидан қилган мурожаатлари жойида ҳал этилди. Мурожаатлари ижобий ҳал этилган фуқаролар ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Шунингдек, фуқароларга мурожаатларининг ижроси юзасидан қонуний тушунчалар берилди.

Албатта, юқорида таъкидлаганимиздек, бугун инсон манфаатлари олий қадрият ҳисобланган, инсон қадр-қиммати эъзозланадиган юртда замирида инсон тақдири мужассам бўлган ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM