Имконияти чекланган болаларга билим ва касб-ҳунар эгаллашга чексиз имконият яратайлик

Бугун шаҳримиздаги 5-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб ўтган амалий семинар ана шу мавзуда бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси, шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамда Самарқанд, Каттақўрғон шаҳар, Ургут, Оқдарё туманларидаги мактаб-интернатлари вакиллари иштирок этдилар. 

Дастлаб семинар иштирокчилари мактаб-интернат ҳовлисида ташкил қилинган ўқувчилар томонидан тўгаракларда тайёрланган ҳамда 5 ташаббус ва фан ойликлари кўргазмалари билан танишдилар. 

Шундан сўнг улар мактаб-интернатида ўқувчиларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида мактабдаги ётоғхона, тиббиёт хонаси, ошхона ва спорт залини кўздан кечирдиар.

Амалий семинар давомида ўқувчиларнинг нуқсонини тузатиш мақсадида ташкил қилинган машғулотлар ва очиқ дарслар бўлиб ўтди.

Семинарда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган ганчкорлик, дурадгорлик, тикувчилик каби ўқув машғулотларида интернат тарбияланувчилари жуда фаол қатнашдилар. Шунингдек, семинар иштирокчилари услуб бирлашмалари томонидан йўналишлар бўйича тайёрланган тарбиявий соат ҳамда ўқитувчилар томонидан ўтилган очиқ дарсларда ҳам иширок этдилар.

Ўқувчилар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиши билан семинар ўз якунига етди. Якунда бугунги семинар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда келгусида бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM