12 НАФАР ЁШЛАР “КОМПЬЮТЕР САВОДХОНЛИГИ” КУРСИ БЎЙИЧА СЕРТИФИКАТЛАРГА ЭГА БЎЛДИ

Бугун ёшларнинг дарслардан ташқари турли ўқув курсларида ўқиб билимларини ошириши учун ҳам барча шарт-шароитлар яратилган. Албатта, кўпчилик ёшлар ўқув марказларида ташкил қилинган ушбу курсларда ўқиб билимларини мустаҳкамламоқда.

Яқинда шаҳримиздаги  IT Center (Рақамли технологиялар ўқув маркази)нинг “Компьютер саводхонлиги” курсини ўқиб тамомлаган 12 нафар ўқувчи-ёшларга марказ томонидан сертификатлар топширилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, марказда айни дамда  дастурлаш, робототехника, ахборот технологиялари, график дизайн ва бошқа йўналишлар бўйича 100 дан ортиқ ўқувчилар ўқиб келмоқда.

Шунингдек, марказда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”даги оилаларнинг фарзандлари,  “Ёшлар дафтари” да турган  ўқиш истагида бўлган ёшларнинг марказдаги “Компьютер саводхонлиги” курсида,  чин етим, 1,2,3 гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшларнинг эса барча курсларда  бепул ўқишлари йўлга қўйилган.  

Ўқув марказнинг фаолият самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида яқинда яна 6 та компьютер жамланмаси олиб келинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM