ИНГИЧКАДА КОНСТИТУЦИЯ  БАЙРАМИ

Шу йили Бош қомусимиз - Конcтитуция қабул қилинганлигига 29 йил бўлади. Шу муносабат билан жойларда байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Куни кеча Ингичка шаҳарчасида ҳам тадбир ўтказилди.

Унда шаҳар ҳокимлиги, шаҳарчадаги таълим муассасалари ҳамда идора ва ташкилотлар вакиллари, маҳаллалар, ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир Давлатимиз мадҳияси билан бошланди.  Шундан сўнг сўз олган  шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи   Ф.Рахимова ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати бўлган Конституциянинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, тадбирда Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Маданият бўлими ҳамда 2 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг мусиқий чиқишлари тадбирга кўтаринкилик бағишлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати      

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM