“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ҲАРАКАТИ СЕКТОРЛАР КЕСИМИДА

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари жадаллик билан кетмоқда.

Шаҳримизда ҳам маҳаллаларда, идора ва ташкилотларда, хонадонлар атрофига кўчатлар, экилмоқда. “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида секторлар кесимида катта ҳажмдаги кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Шаҳар ҳокими раҳбарлигидаги 1 сектор мисолида оладиган бўлсак, биргина 13 ноябрь куни ҳудуддаги “Кўҳнадам” маҳалласидаги Улуғбек Барноев кўчаси бўйлаб, Даштмозор қабристони атрофига 2000 га яқин манзарали дарахтлар, арча кўчатлари ўтқазилди. Унда шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маҳаллалар, ҳарбийлар, ёшлар ва аҳоли фаол иштирок этдилар. Шунингдек, “Оқ олтин” маҳалласи ҳудудида ҳам аҳолининг уюшқоқлиги билан кўчалар, хонадонлар атрофига 500 дан ортиқ ниҳоллар экилди.

Ингичка шаҳарчаси шаҳар ички ишлар бўлими раҳбарлигидаги 3 сектор ҳудудида жойлашган. Шаҳарчада ҳам сектор раҳбарияти ташаббуси билан яшил майдонларни кенгайтириш ишлари жадаллик билан кетмоқда. Ички ишлар ходимлари ҳамда шаҳарча аҳолиси томонидан 500 дан ортиқ дарахтлар, арча кўчатлари экилгани фикримизнинг исботидир.

Шаҳар Давлат солиқ идораси раҳбарлигидаги 4 секторда ҳам бу борадаги ишлар уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Жумладан, бир куннинг ўзида “Гўзалкент”, Амир Темур, “Зиёлилар”, “Зарифобод” ҳамда сектор ҳудудидаги 14 ҳамда 17 мактаб, хонадонлар атрофига 1000 дан ортиқ кўчатлар ўтқазилди.

Кўриниб турибдики “Яшил макон” умумиллий ҳаракати доирасида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишларида каттақўрғонликлар ҳам фаол қатнашмоқдалар. Буни 13 ноябрь куни ўтказилган хайрли тадбирда 6 мингга яқин каттақўрғонликлар томонидан шаҳар ҳудудига 7 мингдан ортиқ дарахт кўчатларининг ўтқазилгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

Шаҳарни яшил маконга айлантирш борасидаги тадбирлар давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM