ХИЗМАТЛАРИ МУНОСИБ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни” касб байрами кенг нишонланди.

Шаҳримизда ҳам бўлиб ўтган байрам тадбирида соҳа ходимларининг бу борадаги шарафли хизматлари муносиб тақдирланди.

Шунингдек, байрам муносабати билан шаҳар Санитария -эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимларининг ҳам меҳнатлари эътироф этилди. Бўлимда ташкил этилган байрам тадбирида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этди.

Шаҳар ҳокими соҳада меҳнат қилаётган фидойи ходимларнинг хизматларини эътироф этар экан, айниқса пандемия даврида касаликка қарши курашиш, аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида кўрсатган жасоратлари намуна эканлигини таъкидлади ва уларнинг келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилади.

Шу куни узоқ йиллардан буён соҳада муносиб фаолият юритиб келган ва меҳнатлари билан жамоада ўрнак бўлган бир гуруҳ ходимларга шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM