"ОҚ- ОЛТИН" МАҲАЛЛАСИ АҲЛИ ХАЙРЛИ ИШНИ ДУО БИЛАН БОШЛАДИ

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари жадаллик билан кетмоқда.

Шаҳримизда ҳам маҳаллаларда, идора ва ташкилотларда, хонадонлар атрофида кучатлар, дарахтлар экилмоқда.

Қувонарлиси, ушбу ишда фуқаролар ҳам жуда фаол қатнашмоқдалар. Жумладан, куни кеча “Оқ-олтин” маҳалласидаги кўкаламзорлаштириш ишларида маҳаллалар вакиллари, Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, ҳарбийлар билан биргаликда маҳалла аҳолиси ҳам уюшқоқлик билан иштирок этдилар.

Маҳалла фуқаролари хайрли ишни дуо билан бошладилар. Шу куни маҳалладаги кўчалар бўлаб 100 га яқин, аҳоли хонадонлари атрофига эса 400 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахтлар, гуллар, арча кучатлари ўтқазилди.

-Куз фаслида дарахт кучатлари экишнинг фойдали томони жуда катта. Бу даврда экилган кучатларни келгусида қуриб қолмаслигининг имкони кенг. Бугун биз хурсандмиз шаҳримизни, маҳалламизни янада обод, кўкалам бўлишида муносиб ҳисса қўшаётганимиздан. Кўриб турганингиздек, бугунги хайрли тадбирда нафақат кексалар ёшлар ҳам кўтаринкилик билан қатнашмоқдалар. Албатта, бу каби умуммиллий ҳаракат доирасидаги тадбирлар аҳолини, айниқса ёшларни табиатни севиш, уни асраш, экологик маданиятни янада оширишда муҳим аҳамият касб этади, дейди – маҳалла фуқароларидан Н.Сафарова.

Ҳақиқатдан ҳам бу каби тадбирлар аҳолини ўзаро ҳамжиҳатликда бўлишларини таъминлаш билан бирга атроф-муҳитга нисбатан дўстона муносабатда бўлиш ҳиссини ҳам шакллантиради.

Бу борадаги тадбирлар шаҳримиз бўйлаб давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM