СИЁСИЙ - МАЪРИФИЙ ЎҚУВ СОАТИ

Бугун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари иштирокида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.

Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси орқали ҳуқуқий саводхонлик, яъни ҳафта давомида қабул қилинган норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон ҳамда хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида маълумотлар берилди. 

Маърузачилар “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби юзасидан ҳам тушунчалар бердилар.

Маълумки, яқинда Президентимиз тавсияси билан маҳаллаларда "ҳоким ёрдамчиси" лавозими жорий этилмоқда. “Ҳоким ёрдамчиси” ҳар бир маҳаллага тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлаш масалалари бўйича бириктирилган шахс ҳисобланади.

Ўқув соати давомида сўзга чиққан шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Сайипов ушбу тизим ҳақида сўз юритди.

 

Шунингдек, шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Аҳмадов сўзга чиқди ҳамда иш ҳужжатларини юритишда тил меъёрлари бўйича тушунчалар бериб ўтди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM