ОРЗУ-ҲАВАС БИЛАН ЯШАШ-ОЛИЙ БАХТ

Каттақўрғон шаҳрида кейинги бир ярим йил мобайнида фойдаланишга топширилган , қурилиш жараёни кетаётган  ва  эндигина пойдевори қўйилаётган, яқин келажакда қурилиши режалаштирилган турур жойлар, муҳим  ижтимоий объектлар, шу билан бирга, турли маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган катта-кичик  тадбиркорлик корхоналари билан  яқиндан танишмиз.  

Бу ижобий  ўзгаришлар бизни  қувонтиради. Ниҳоят! Самарқанд вилоятида иккинчи шаҳар – бир вақтлар саноати ривожланган , ишсизлик бўлмаган, одамлари тўқ ва фаровон, бироқ узоқ йиллар деярли ўзгаришсиз қолиб, нураб бораётган иморат мисли, орқага кетаётган Каттақўрғон шаҳрида кескин жонланиш бошланди.

Биз, кекса авлод вакиллари бу гўшанинг гуллаб-яшнаганини, шунингдек,, эътибордан четда қолиб кетган кўримсиз бир шаҳарга айланиб қолган вақтларини ҳам гувоҳи бўлганмиз.

Каттақўрғон шаҳрига аёл киши ҳоким этиб  тайинланганлигини эшитиб, ҳурсанд, ва хафа ҳам бўлдик, яъни, амалдаги ҳокимимизни бу залворли  ишларни  ўзидан олдинги ҳокимлардан  яхшироқ уддалашига шубҳа қилдик. Инкор этиш гуноҳ, аввал ҳоким бўлган эр кишилар  ҳам  шаҳар равнақи учун жон куйдириб ишладилар:  янги мактаблар, боғчалар ва бошқа иншоатлар қурилишига бош  бўлдилар.

Лекин охирга қисқа вақт мобайнида, айнан, ҳозирги ҳокимимиз- мамлакат сенати аъзоси Гавҳар Алимова саъйи-ҳаракати туфайли қуриб, файдаланишга топширилган уй-жой ва ижтимоий объектлар, кенг равон йўллар, узоқ йиллардан буён таъмирланмаган шаҳарнинг ички йўлларига  асфальт ётқизилиб, ёритгичлар ўрнатилиши,   яроқсиз ҳолатдаги: ичимлик суви, канализация, табиий  газ, электр  тармоқларини бутунлай янгиланиши, ҳаттоки, шаҳарликлар  саломатлигини ўйлаб, барпо этилган катта йўл ёқасидаги пиёдалар ва велосипедчилар йўллар еқалари ва энг залворлиси каттақўрғонликларнинг азалий орзусининг ушалиши- Каттақўрғонда СамДУ  филали очилиши  бўлди.

Яқин келажакда Каттақўрғон,  вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов таъбири билан айтганда,- “Самарқанднинг укаси”га айланиши, яъни бундан-да обод ва кўркам тус олиши, ижтимоий-иқтисодий ривожланган, аҳолиси юксак маънавият ва маданият соҳиблари, жамоат тартиби ўрнатилган гўшага айланишин ва ,албатта,    ушбу хайрли ишларда шаҳарнинг барча катта-кичиги иштирок этиши, кўпни кўрган , катта ҳаётий тажрибага эга   нуронийлар бунёдкорлик ишларига бош-қош бўлиши лозимлиги ҳақида тўхталган эди.

Ҳокимимизнинг “Нуронийлар менинг қанотим ва энг аввало уларга суяниб, иш тутаман”,- деган сўзларидан илҳомланиб,  “Зарифобод” маҳалла фуқоролари йиғинига қарашли “Мевазор”кўчасидаги  25  та   хонадонларга , жумладан, маҳалла гузарига ҳам ҳашар йўли билан ичимлик суви, канализация қувурларини ўтказдик” ,- дейди бу хайрли ишлар бошида турган маҳалланинг ташаббускор кексалари: маҳалла раиси  маслаҳатчиси  Шуҳрат Салохитдинов, саҳоватпеша тадбиркор Қудратилло ҳожи Нажимов, ижтимоий фаол нуронийлар Ҳамидулла Шакаров, Шавкат Буянов, Нурмамат Ходжаевлар.

Шунингдек,, бу заҳматли ишда шаҳар ободонлаштириш идораси ва “Сувоқава” ташкилотлари раҳбарлари томонидан ҳам катта ёрдам кўрсатилди.

Бажарилган ишларни ўз кўзи билан кўриб,  амалий ёрдам кўрсатган шаҳар ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Феруза Рахимова, – “Зарифобод” маҳалласи нуронийлари бошлаб берган ушбу ибратли  ташаббускорлик ҳаракатини  бутун шаҳар маҳаллари нуронийлари давом эттириши, қўллаб-қувватлаши,- лозимлигини таъкидлади.

Оиласини жонажон ватанимизнинг муштарак  бўлаги деб билган, фарзандларини эл-юрт корига ярайдиган қилиб тарбиялаб, вояга етказаётган,  ўзидан шарафли ном қолдириш истагида бўлган  нуронийлар шаҳримизда талайгина. Ёшлигида ғайрати жўш урган ва ҳозир ҳам жамиятнинг илғор бўлаги бўлган кексаларимизни, бундай эзгу туйғу ҳеч қачон тарк этмасин.  

Инсон зоти борки, доимо меҳр-муҳаббатга эҳтиёж сезади, айниқса, кексалик даврида бу зарурат янада  кучяди. Фарзандлари , набиралари қуршовида ўзини эркин сезади. Шу баробарида улар жамиятга керак бўлса, уларнинг ҳаёт йўлларидаги беқиёс хизматлари унутилмаса нур устига аъло нур.

Келинг , азизлар, ота-боболаримиз оғирини енгил қилиб, уларни ардоқлаб, ҳаётларини янада фаровон қилиб, дуосини олайлик.  

Ҳамидулло ХУШВАҚОВ.

Каттақўрғон шаҳар

Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM