БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ ҚУРИШНИНГ ТЕГИШЛИ ТАРТИБ - ҚОИДАСИ БОР

Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолига муносиб уй-жой шароитларини яратишга қаратилган кенг кўламли давлат дастурлари амалга ошириб келинмоқда.

Афсуски, бу борада яратилган шарт-шароитларга, уй-жойга эга бўлиш ва қуришнинг қонуний тартиблари мавжуд бўлишига қарамасдан айрим фуқаролар кўп йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида якка тартибда уй-жойларни ноқонуний қуриб яшаб келмоқда.

Бу эса бир қатор ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. 

Каттақўрғон шаҳрида ҳам бу борадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида шаҳар ҳокимлигининг мутасадди ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан "Қориравот" ва "Ўрикзор" маҳаллаларида ўрганишлар олиб борилди. Ушбу ўрганишлар давомида маҳаллалардаги кўп қаватли уйларнинг олд қисмида ноқонуний равишда қурилган ёрдамчи бинолар борлиги аниқланди ва хонадон эгалари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Суҳбат давомида ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларнинг эгаларига 15 кунлик муддат ичида бузиш бўйича огоҳлантиришлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар хокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM