“КЎҲНАДАМ” МАҲАЛЛАСИДА СЕМИНАР -ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча “Кўҳнадам” маҳалласида  семинар-тренинг ўтказилди. Унда шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Рахимова, шаҳар Хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Кучкарова ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар иштирок этдилар.

Ушбу маҳаллада яқинда иш фаолиятини бошлаган психолог М.Нигматуллаева иштирокида “Оила нима?”, “Эркак ва аёл психологияси”, “Оилада эркак ва аёлнинг роли ва вазифалари”, “Турмушда ўзаро муносабатлар”, “Аёлнинг ўзига муносабати, ички баҳоси” каби мавзуларда суҳбат бўлиб ўтди.

"Бахтиёр оила" деб номланган семинар-тренинг давомида тадбир иштирокчилари ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM