ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ!

Азиз ҳамюртлар! Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини, уй-жойингиз ҳамда мол-мулкингизни ёнғинлардан асраш мақсадида қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал килинг:

- уйингиздаги газ ва электр асбоб-ускуналарни назоратсиз қолдирманг;

- носоз бўлган электр ва газ асбоб-ускуналаридан фойдаланманг;

- газ плиталари  ва иситиш печлари устида кийимларни қуритманг;

- газ фойдаланишда резина шланг ва сўрғич оркали улаб фойдаланманг;

- газни ёқишдан олдин гугуртни ёқиб сўнгра газ жумрагини аста секин очинг;

- иситиш печи ва унинг мўрисини носоз жойларини ўз вақтида таъмирланг;

- ёш болаларга иситиш печи, газ плита ва ўчоқларга ўт ёқишни буюрманг;

- ёш болаларни гугурт ва олов билан ўйнашларига йўл қўйманг ва уларни назоратсиз қолдирманг;

- яшаш уйингизни том ва чордоқ қисмига қуруқ хашак ва бошқа тез алангаланувчи буюмларни сақламанг;

- уйдан чиқишдан олдин газ ва электр ускуналарини (плита, дазмол, телевизор ва бошкалар) ўчиришни унутманг;

- қўшни иморатлар чордоғи билан туташ жойларига ёнғинга қарши девор ўрнатишни унутманг;

- иситиш печларини қиздириб юборманг, уларни яқинига мебель ва бошқа тез ёнадиган буюмларни қўйманг ҳамда доимо назорат қилинг;

- қозонда доғ қилинаётган ёғни назоратсиз қолдирманг;

- ёнғин содир бўлганда зудлик билан «101» телефон рақамлари орқали Ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар беринг.

Агарда юқоридаги қоида талабларга риоя қилсангиз ўзингизни, мол-мулкингизни, яқинларингизни олов офатидан асраган бўласиз. Азиз ватандошлар огоҳ бўлинг ҳаётингизни хавф остида қолдирманг!

Ф.Махматқулов,

Каттақўрғон шаҳар ФВБ бошлиғи

ўринбосари, майор                               

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM