“ДЎСТЛИК” ОРДЕНИ СОҲИБИ БИЛАН УЧРАШУВ

 Энг улуғ ва энг азиз байрамимиз Давлатимиз Мустақиллигининг 30 йиллик тантаналарига ҳам оз кунлар қолди. 

Ушбу қутлуғ айёмни кўтаринки руҳда нишонлаш борасидаги тадбирлар доирасида шаҳримизда ҳам кўплаб маънавий- маърифий тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда.

Куни кеча шаҳримиздаги 11-ихтисослашган умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, мактаб жамоаси билан ҳам Давлат мукофоти соҳиблари иштирокида учрашув ўтказилди. Унда шаҳар ҳоким ўринбосари А.Ибрагимов қатнашди.

Учрашувда “Дўстлик” ордени совриндори Саодат Муродова ҳамда Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш институти Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Ориф Ҳайитовлар сўзга чиқдилар. Улар эришган ютуқлари, бунинг учун олиб борган самарали меҳнат фаолиятлари ҳақида гапирар эканлар, бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш йўлидаги ислоҳотлар биронта ҳам соҳани четлаб ўтмагани хусусида сўз юритдилар. Шунингдек, ёш авлоднинг таълим-тарбияси, уларни ҳар томонлама комил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун яратилаётган шарт-шароитларга ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.

Қизғин давра суҳбати тарзида бўлиб ўтган учрашувда ўқувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM