ЙИҒМА ГУРУҲНИНГ ТАЙЁРГАРЛИГИ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокимлиги олдида ишларни механизациялаш йиғма гуруҳининг тайёргарлик ҳолати кўрикдан ўтказилди.

Унда гуруҳ таркибига киритилган 17 та турдаги ФВДТ хизматларининг 35 та турли русумдаги махсус ва муҳандислик техникалари ҳамда 68 нафар шахсий таркиб аъзоларининг “Йиғин” сигналига шайлиги назоратдан ўтказилди. 

Унда сўз олган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Сайипов тадбирнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида шаҳар ФВДТ таркибига кирувчи ФМ хизматларининг махсус кийим-бош, ҳимоя воситалари ва асбоб-анжомлар билан таъминланганлиги ҳамда тахникаларнинг созлиги “Саф кўриги” орқали ўрганилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM