МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ҚУРИЛИШЛАР АВЖИДА

Шаҳар ҳокими иш фаолиятини бошлаган дастлабки кунларданоқ маҳаллалар ҳаёти билан, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб маҳаллаларнинг ободлигига алоҳида эътибор қаратган эди.

Зеро, маҳаллалар давлат ва аҳолини боғловчи асосий кўприк вазифасини ўтайди. Маҳаллаларнинг обод, тинч ва хавфсиз бўлиши бугунги куннинг ҳам талаби аслида.

Шундан келиб чиқиб, бевосита шаҳар ҳокимининг саъй-ҳаракатлари билан шаҳримиздаги барча маҳаллаларнинг моддий-техник базаси яхшиланди. Олиб борилган қурилиш- таъмирлаш ишлари боис маҳалла бинолари янгича қиёфада акс этмоқда.

 

Жорий йилда “Обод маҳалла” дастурига тушган “Оқ олтин” ва “Нуробод” маҳаллаларида катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари бажарилди.

Яқинда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова “Оқ олтин” маҳалласида бўлди ва амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Айни кунда маҳалла учун янги бино қурилмоқда. Май ойининг охирларида бошланган қурилиш ишлари айни пайтда жадал суратлар билан кетмоқда. Маҳалла ходимлари фаолиятларини барча қулайликларга эга бўлган масканда олиб боришларидан мамнунлар, албатта. Шаҳар ҳокими ўрганиш жараёнида қурувчилар билан ҳам суҳбатлашди ва ўз фикрларини билдирди.

 

 

Шу куни шаҳар ҳокими “Навбаҳор” маҳалласининг янги биносига ҳам ташриф буюрди. Ушбу маҳалланинг эски биноси талабга жавоб бермасди. Бевосита шаҳар ҳокимининг тавсияси ва ёрдами билан маҳалла учун янги бино қурилди.

 

 

 

 

 

Бинода маҳалла ходимлари учун алоҳида иш хоналари, суҳбат зали, ювиниш хоналари мавжуд.

Янги, барча қулайликларга эга бўлган ушбу маскан Мустақилликнинг 30 йиллигига маҳалла аҳлига муносиб совға бўлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати  

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM