CОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ВАКИЛЛАРИ КАТТАҚЎРҒОНДА  

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса Давлатимиз раҳбари бевосита қўллаб-қуватлашлари билан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд аҳоли қатламига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Яқинда шаҳримизда бўлган Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А.Азизов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқ ўринбосарларидан иборат мутасаддилар томонидан шаҳар тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдамга муҳтож бўлган эҳтиёжманд фуқароларни қабули ўтказилди.

Шу ернинг ўзида мутасаддилар шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова билан шаҳарда аҳоли саломатлигини сақлаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан суҳбатлашдилар.

Шундан сўнг мутасаддилар томонидан шаҳримиздаги ҳамда Каттақўрғон туманидан келган 500 га яқин эҳтиёжманд фуқароларнинг тиббий ёрдам олиш масаласидаги мурожаатлари ўрганилди.

 

Мурожаатларни ўрганиш давомида 100 дан ортиқ фуқароларга шаҳар тиббиёт бирлашмасида йўлланма асосида даволанишлари, шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш муассасаларида даволашлари учун имкон яратилиши бўйича топшириқлар берилди.

Шаҳримиздаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳам мурожаатларидан келиб чиқиб тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари ҳал этилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM