“Ўрикзор” маҳалласи нуронийларининг масаласи жойида ўрганилди

Шаҳримизда кенг кўламдаги ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Йўллар текисланиб, хонадонлар, маҳаллалар атрофлари обод бўлмоқда. Йўл қурилиши борасидаги ишлар доирасида кўчалар четларига лотоклар ўрнатилиб аҳоли учун қулайликлар яратиш чоралари кўрилмоқда. Албатта, бу ишлар сифатли ва талаб даражасида бўлиши мақсадга мувофиқ. 

Яқинда Улуғбек Барноев кўчасида олиб борилаётган йўл қурилишидаги ишлар ва ҳудудда ўрнатилаётган лотокларнинг сифати ҳақида “Ўрикзор” маҳалласи кексалари ўз фикрлари ва эътирозларини билдирган эди. 

Бу масалани ўрганиш юзасидан ушбу ҳудудга борган шаҳар ҳокими ўринбосарлари Б.Сайипов, Т.Эшбеков, Ф.Рахимова ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари Ж.Ахмедовлар олиб борилаётган йўл қурилиш жараёни билан яқиндан танишдилар.

Ўрганиш жараёнида қурилиш ташкилоти ходимларига бу борадаги камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш, ишни сифатли бажаришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. 

Шунингдек, фуқароларга ҳам йўл қурилиши ишлари билан боғлиқ белгиланган меъёр ва режа асосида тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда амалга оширилиши юзасидан тушунчалар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM