Бу ҳақда бугун шаҳар Давлат хизматлари марказида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Давлат хизматлари агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган семинар-тренингда айтиб ўтилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги" Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 380 -сонли Қарори ижроси юзасидан ташкил қилинган семинар-тренингда маҳалла раислари иштирок этишди.
Тренинг давомида шунингдек, ушбу қарор мазмун-моҳияти юзасдан тушунтиришлар берилиб, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги, Давлат рўйхатидан ўтказилган наъмунавий Низомга асосан иш юритиши таъкидланди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати