3-СЕКТОРДА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ҚАНДАЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА?

Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган бевосита аҳоли билан мулоқот қилиш, халқнинг давлат идораларига эмас давлат идораларининг халққа хизмат қилиши тамойилига асосланган тизимли ишлар бугун халқнинг муаммоларига ечим топилиши ва фаровон ҳаёт кечиришида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу борада секторлар кесимида олиб борилаётган ишлар ҳам ўз самарасини бермоқда. Ингичка шаҳарчаси шаҳримиздаги ИИБ раҳбарлигидаги 3-секторга қарашли.

Сектор томонидан ушбу ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан бирга аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, маҳаллабай, хонадонма-хонадон юриш орқали мурожаатлар ўрганилиб ҳал этиш бўйича зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Албатта, мурожаатлари ҳал этилган кўплаб фуқаролар ўз миннатдорчиликларини ҳам билдирмоқдалар.

Жумладан, Ингичка шаҳарчасидаги “Нуробод” маҳалласида  яшовчи фуқаролар Ш.Бердиев, Д.Бекмуродова, Р.Қурбоновалар ҳамда Абдулла Қаҳҳор маҳалласида яшовчи М.Ҳақбердиевалар сектор раҳбари томонидан мурожаатлари ўрганилганлигидан қаноат ҳосил қилганликларини билдирганлар.

Сектор кесимида бу борадаги ишлар давом этади.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM