ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР БОҒЧАСИДА ИМКОНИЯТЛАР ҚАНДАЙ?

Кейинги йилларда мамлакатимизда мактабгача таълим муассасаларининг ҳар томонлама ривожланиб, мазмун ва сифат жиҳатидан такомиллашиб бораётгани қувонарли ҳол. Ушбу таълим ташкилотлари болаларга дастлабки мактабгача таълим-тарбия берадиган масканга айланмоқда.

Шу ўринда ушбу жараёнда оилавий мактабгача таълим муассасаларининг ҳам аҳамияти катта бўлаётганлигини таъкидлаш жоиз.

Шаҳримизда бугун фаолият юритаётган оилавий мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар талаб даражасидами? 

Яқинда Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳримиздаги оилавий боғчаларда бўлди. 

Шу куни шаҳар ҳокими Мактабгача таълим бўлими мудири ҳамроҳлигида Д.Джабборова, М.Эрназарова, Ю.Махмудовалар томонидан ташкил қилинган оилавий мактабгача таълим ташкилотларига ташриф буюрди ва болалар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Оилавий муассасалардаги болажонларнинг ўқув машғулотлари ўтиши учун яратилган қулайликлар, ётоғхоналар, овқатланиш жойларининг санитария-гигиена ҳолатлари билан танишиш давомида шаҳар ҳокими бу борада ўз фикрлари ва маслаҳатларини берди.

Қайси шаклдаги таълим муассасаси бўлмасин ушбу масканда болажонларнинг тўлиқ таълим-тарбия олишлари учун етарли шарт-шароитларнинг мавжуд бўлиши мақсадга мувофиқ бўлиши билан бирга, бугунги кунда мактабгача таълим тизимидаги ислоҳотларга монанд бўлишини унутмаслик лозим.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM