ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА

Илғор демократик тамойиллар мустаҳкам қарор топиб бораётган Янги Ўзбекистонда қонун устуворлигини ва инсон ҳуқуқларини, жумладан, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини амалда кенг таъминлашга қаратилган буюк ўзгаришларни жаҳон ҳамжамияти улкан қизиқиш ва ҳайрихоҳлик билан кузатиб турибди.

Президент сайлови юксак сиёсий тафаккур маҳсули - мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта муҳим устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ўз ифодасини топган илғор демократик ғоялар рўёбининг, Ўзбекистоннинг юксак тараққиётига халқимиз билдирадиган қатъий ишончнинг амалдаги яна бир ёрқин ифодаси бўлади.

Сайловга тайёргарлик жамиятни демократлаштириш жараёнлари тобора кенгайиб, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти институтларининг роли юксалиб бораётган ҳамда миллий сайлов тизимини модернизация қилиш ишлари жадаллашган шароитда амалга оширилмоқда.

 

Октябрь ойида ўтадиган сайловга тайёргарлик кўришнинг дастлабки босқичи, яъни сайлов кампанияси эълон қилингунга қадар бўлган даврда, зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш барча сайлов ташкилотчилари зиммасига улкан масъулият юклайди.

Бугун “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖда бўлиб ўтган навбатдаги ўқув семинари яна сайловларга бағишланди.

Унда сиёсий партиялар, сайловга тайёгарлик кўриш ва уни ўтказишда иштирок этадиган барча ташкилий тузилмалар ўртасида қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Ўқувда педагогик малакага эга етук мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда, сайлов комиссиялари аъзолари ва ташкилотчиларининг сайлов қонунчилиги бўйича билимини ошириш, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш ҳамда сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга доир кўникмаларини тизимли тарзда мустаҳкамлашга эътибор берилади.

Семинар ишида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Махмудова Робахон Анваровна, Каттақўрғон шаҳар ҳокими, сенатор Алимова Гавҳар Заировна, шунингдек сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

 

Бу сайловда очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик амалда кенг таъминланиши учун участка сайлов комиссиялари ўз ишини энг илғор демократик принциплар асосида ва юксак ташкилий даражада амалга ошириши талаб этилади.

 

 

Президент сайловини демократик йўлдан оғишмай бораётган Янги Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган дадил ислоҳотлар бераётган юксак самараларнинг қадрига етиб, аҳил-иноқликда, тинчлик-осойишталикда ўтказамиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM