БОЗОРЛАРДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИГА ҚАЙ ДАРАЖАДА АМАЛ ҚИЛИНЯПТИ?

Бозорлар аҳоли энг гавжум жой ҳисобланади. Бу ерда биргина қоиданинг бузилиши, хавфсизлик, санитария-гигиена қоидаларига амал қилмаслик кўплаб ноҳуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Айниқса, ҳозирги иссиқ иқлим шароитида бозорларда фавқулодда юз бериши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олишга эътибор бериш муҳим аҳамият касб этади.

Бугун шаҳримиздаги “Деҳқон” МЧЖ да бўлган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари чоршанба - фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги профилактикаси куни муносабати билан бозордаги бу борадаги мавжуд ҳолатни яқиндан ўргандилар.

Ўрганишлар давомида сотувчиларга бу борадаги тартиб-қоидаларга амал қилишлари, маҳсулотларни жойлаштиришда ҳавонинг иссиқлиги, ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ  ноҳуш ҳолатларни келтириб чиқарувчи сабабларни эътиборга олишлари лозимлиги тушунтирилди. Бозор мутасаддилари ҳамроҳлигида ҳудуддаги ёнғин хавфсизлиги қоидалари, мавжуд ёнғин ўчириш жиҳозларини кўздан кечирдилар.  

 

Юқорида таъкидлаганимиздек, доим белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш ўзингиз ва атрофингиздагилар учун ҳам фойдали эканлигини, сизнинг биргина хатоингиз бошқалар жабр кўрадиган даражада ноҳушликларни келтириб чиқаришини унутмаслик лозим.

Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан бу борадаги тарғибот тадбирлари давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM