НАВБАТДАГИ МАЪНАВИЯТ СОАТИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ИШТИРОКИДА БЎЛДИ

Бугун аҳоли ўртасида маънавий-маърифий дунёқарашни шакллантириш ҳамда бу борадаги билимларни оширишда ўтказилаётган маънавият соатларининг аҳамияти катта бўлмоқда.

Республика маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси томонидан ана шундай маънавий соатларнинг навбатдагиси бугун ҳарбий қисмда бўлиб ўтди.

Ҳарбий хизматчилар иштирокидаги ушбу маънавият соати давомида муғуллар босқини даврида Ўрта Осиёдаги ижтимоий-сиёсий, маънавий муҳит билан боғлиқ маълумотлар акс этган ўқув ташкил этиди.

Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари А.Усмонов ҳарбий хизматчиларга бу борада тушунчалар, қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

Самимий давра суҳбати тарзида бўлиб ўтган маънавият соати давомида ҳарбий хизматчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM