83 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ 

Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар боис кўплаб ишсиз аёллар, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга кўмак кўрсатилиб, бандликлари таъминланди.

Шаҳримизда ҳам шакллантирилган “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизларни ҳаётда ўз ўринларини топишлари, муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида уларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб тизимли ишлар амалга оширилди.

Куни кеча ҳам секторлар кесимида “Аёллар дафтари”даги  191 нафар хотин-қизларга асбоб-ускуналар тарқатилди.

Карантин тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда бўлиб ўтган тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Г.Алимова ушбу ишлар бугун мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларнинг амалий натижаси эканлигини таъкидлади.

Шу куни секторлар кесимида 83 нафар хотин-қизга тикув машинаси, 105 тасига пишириқ печлари, 1 та пайвандлаш ускунаси,  1 та сартарошлик ускунаси тақдим этилди.

 

 

 

Шаҳар хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Кучкарова ҳамда шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиевалар ҳам бугун асбоб-ускуналарни олган хотин-қизларни шу орқали оилавий шароитларини яхшилашга имкон яратилгани ҳақида сўз юритдилар. 

 

 

 

 

Берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлардан мамнун бўлган хотин - қизлар ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати. 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM