1 СЕКТОР ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТОПШИРИҒИ БЎЙИЧА ТАШАББУСНИ ҚЎЛГА ОЛДИ

Мамлакатимизда аҳоли учун қулай шарт-шароитларни яратиш, камбағалликдан чиқариш, аҳоли бандлигини таъминлашнинг мақбул йўлларидан бири сифатида кредитлар ажратиш орқали тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилган. Албатта, кўплаб тадбиркорлик истагида бўлган фуқаролар кредитлар олиб турли йўналишлар бўйича фаолиятларини юритмоқдалар. Лекин кейинги вақтларда фуқаролар томонидан айнан мана шу олинган кредитларни ўз вақтида қайтармаслик ҳолатлари юз бераётганлиги боис бу борада  муаммолар юзага келмоқда.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов мутасаддилар иштирокидаги видеоселектор йиғилишда бу борадаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан бир қатор топшириқларни берган эди.

Куни кеча шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова  “Навбаҳор” маҳалласида банк мутасаддилари ва кредит олиб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар билан ушбу масалада учрашди. Шу куни кредитларни ўз вақтида қайтариш юзасидан тушунчалар берилди.

 

Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратилган кредитлар ҳисобидан Каттақўрғон шаҳри бўйича 1 июль ҳолатига кўра 431 кишига нисбатан 1 миллиард 982 миллион сўмлик  қарздорлик мавжуд эди.

Шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари томонидан бу борада олиб борилган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида 1 ҳафта муддат ичида 145 миллион сўм кредит қарздорлиги ундирилди.

 

Айни вақтда шаҳар ҳокимлиги вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан маҳаллаларда бу борадаги тушунтириш ишлари давом этмоқда.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM