МАРКАЗИЙ ҲАРБИЙ ОКРУГ ҚЎШИНЛАРИ ҚЎМОНДОНИ КАТТАҚЎРҒОНЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун шаҳримиздаги истироҳат боғида ташкил этилган Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов билан каттақўрғонлик ёшларнинг учрашувлари самимий тарзда бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими барча ёшларни Каттақўрғон шаҳри учун жуда катта янгилик, яъни Самарқанд Давлат Университетининг Каттақўрғон шаҳрида филиали очилганлиги ҳақидаги хушхабар билан қутлади ва келгусида ушбу таълим масканида Каттақўрғон шаҳрини ривожлантиришга, салоҳиятини оширишга муносиб хизмат қиладиган етук мутахассислар етишиб чиқишини таъкидлади.

Шунингдек, учрашувда сўз олган қўмондон Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, миллий армиямизнинг шаклланиш тарихи ҳақида, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида Марказий ҳарбий округида ҳам моддий-техник базанинг тубдан янгилангани, аскарлар учун барча шарт-шароитлар яратилаётгани, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўлидаги имтиёзлар ҳақида сўз юритди. 

Ҳарбий бўлиш истагини билдирган каттақўрғонлик ёшлар олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ ва контракт асосида ҳарбий хизматга қолиш каби ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM