"Оқ олтин" маҳалласида ўрганишларни давом эттирмоқда

Каттақўрғон шаҳридаги Халқ қабулхонаси бошчилигидаги ишчи гуруҳи "Оқ олтин" маҳалласида ўрганишларни давом эттирмоқда. 19-20 май кунлари 2021 йилги "Обод маҳалла" давлат дастурига киритилган Каттақўрғон шаҳридаги "Оқ олтин" маҳалласида яшовчи "Темир", "Аёллар" ҳамда "Ёшлар дафтарига киритилган уй-жойга муҳтож 26 нафар фуқароларнинг ижтимоий аҳволи, яшаш шароитлари ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида ушбу фуқароларга "Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун моҳияти, ипотека кредитлар, ижтимоий уйлар ажратиш тартиби ва тамойиллари тушунтирилди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM