МАШҲУРЛИККА ИНТИЛГАН ЙИГИТНИНГ ҲАРАКАТИГА ЁШЛАР ЎЗ МУНОСАБАТИНИ БИЛДИРДИ

Яқинда ижтимоий тармоқда тарқалган сўз мулкининг султони, буюк шоир Алишер Навоий шахсига нисбатан қилинган ҳурматсизлик акс этган ролик жамоатчиликнинг диққатини тортиб, эътирозига сабаб бўлган эди.

Шаҳар ёшлар ишлари агентлиги томонидан бир гуруҳ Тиктокерлар иштирокида улар таълим олган муассаса ва маҳаллаларида бўлиб ўтган суҳбат ана шу мавзуга бағишланди.

Агентлик раҳбари Ф.Наджимовнинг фикрларини тинглаган ёшлар, маҳалла вакиллари ўзларининг бу борадаги фикрларини билдирдилар. Ёшлар бугун машҳурлик исканжасига тушиб қолган айрим ёшларнинг бу каби ҳатти-ҳаракатлари одоб-аҳлоқ ва қонун нормаларига зид эканлиги хусусида сўз юритар эканлар, уларнинг номақбул қилиқлари бошқа кўплаб ёшларга ҳам ёмон таъсир қилишини, ҳар қандай шароитда ҳам инсоний чегарасидан четга чиқмаслик, кейин пушаймон бўлиб қоладиган ишларни қилмасликлари лозимлигини таъкидладилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM