Бугун Халқаро Қизил хоч ва Қизил ярим ой жамияти ташкил топган кун

8 май - Халқаро Қизил Хоч ва Ярим Ой жамияти ташкил топган кун сифатида 157 йилдан буён нишонлаб келинади.

Қизил Хоч халқаро ташкилоти одамларга ёрдам кўрсатиш ҳамда умумий соғлиқни ҳимоя этиш ва ривожлантириш учун Женева келишуви асосида 1864 йилда таъсис этилган.

Қизил Хоч ва Қизил ярим ой халқаро ҳаракати уч таркибий қисмдан – Халқаро қизил Хоч қўмитаси, Қизил Хоч ва Қизил ярим ой жамиятлари халқаро федерацияси ҳамда 190 та мамлакатнинг Қизил Хоч ёки Қизил ярим ой миллий жамиятларидан таркиб топган.

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти мамлакатимиздаги инсонпарвар ташкилотлардан бўлиб, 1925 йилда ташкил топган. 1992 йилда Ўзбекистон Президентининг Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти тўғрисидаги фармони қабул қилингач, у мамлакатимиздаги мустақил, кўнгилли жамоат бирлашмаси сифатида фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг асосий мақсади якка-ёлғиз ва ўзгалар кўмагига муҳтож қариялар, ногиронлар, кўп болали ва кам таъминланган оилаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам беришда, аҳолини табиий офатларда ҳаракат қилишга ўргатишда ва бошқа муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда давлат органларига яқиндан ёрдам беришдан иборат.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM