КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА  КОРХОНАЛАР  ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ 

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Каттақўрғон шаҳрида 2021 йилнинг 1 апрель  ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 1471 тани ташкил қилиб, шундан 1363 таси ёки 92,6 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдода 510 та (34,7 фоизи), саноат 264 та  (17,9 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 121 та (8,2 фоизи), қурилиш   112 та (7,6 фоизи), ташиш ва сақлаш 45 та (3,1 фоизи), ахборот ва алоқа 25 та (1,7 фоизи), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 33 та (2,2 фоизи), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 102 та (6,9 фоизи) ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш  259 та (17,6 фоиз) соҳаларига тўғри келади.

 

 М.Мўминов,                                       

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими бошлиғи

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM