50 НАФАР ЁШЛАР ЎЗИНИ-ЎЗИ БАНД ҚИЛДИ

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирлар доирасида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ўзларини банд қилишлари учун даромад манбалари яратилмоқда.  

Яқинда шаҳар ҳокимлигида шаҳримиздаги 4 та сектор кесимида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг 50 нафарига уларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб турли асбоб-ускуналар берилди.

Жумладан, “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 7 та мотокультиватор, 13 та пайвандлаш ускунаси, 2 та автомобил ювиш ускунаси, 5 та пишириқ печи, 12 та дурадгорлик асбоб-ускуналари, 17 та тикув машинаси, 1 та автомобиль таъмирлаш асбоблари берилди. 

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бугун ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, ишсиз ёшларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар хусусида сўз юритар экан ушбу тадбирларнинг амалий натижаси сифатида тақдим этилаётган жиҳозлар, ускуналар билан ёшлар ўзини-ўзи банд қилишлари, келгусида шу орқали ҳаётда ўз ўринларини топишларини таъкидлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM