КИМ ЮРТИГА СОДИҚ БЎЛСА МЕНДИРМАН ЎША

Яқинда Каттақўрғон шаҳар ХТБга қарашли 15-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" тасарруфидаги Каттақўрғон шаҳар ўқув спорт техника клуби ҳамда Бек қалқон мактаби ва шаҳар ҳарбий қисм билан биргаликда "Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда 100 дан ортиқ ёшлар иштирок этди. 


Ушбу тадбир ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга катта эътибор берилаёт- ганлигини кўрсатиб берди. Тадбирда ҳар бир ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 
Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. 
Гулшод Эргашева

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM