ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР – ЭЗГУЛИККА ПОЙДЕВОР

Ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, уларни жамиятимизнинг муносиб фуқароси бўлиб ҳаётга кириши, мустаҳкам ўрин олиши йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар таҳсинга сазовор. Айниқса беш ташаббус доирасида амалга оширилаётган тадбирлар аҳамиятли бўлмоқда. 

Яқинда шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда беш ташаббус доирасида шаҳримиздаги умумтаълим мактабларига тадим этилган ўқув анжомлари бу борадаги ишларнинг амалий натижаси бўлди.

Айни вақтда шаҳримиздаги мактабларда 16620 нафар ёшлар таълим-тарбия олиб келишмоқда. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳар ҳокимлиги кўмаги билан ажратилган 145 млн. маблағ эвазига умумтаълим мактабларига 1-ташаббус доирасида 78 та мусиқа асбоблари, 2-ташаббус доирасида 288 та спорт анжомлари, 3-ташаббус доирасида 18 та компьютер жамланмаси ва 4-ташаббус доирасида 1455 та китоблар жамланмаси тақдим этилди. 

Шу куни шаҳар ҳокимлигининг стипендияси совриндори бўлган шаҳримиз мактабларидаги иқтидорли ўқувчилар, фан олимпиадалари, мусобақаларининг ғолибларига шаҳар ҳокими томонидан стипендиялар топширилди.

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бугун таълимга, ёшларни билимли ва юксак маънавиятли инсонлар бўлиб вояга етишлари йўлида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шаҳримиз ёшлари учун яратилаётган имкониялар ва ёшлар бундан унумли фойдаланишлари лозимлиги хусусида сўз юритди.

Албатта, билдирилган ишонч ва эътиборга миннатдорчилик сифатида ёшлар ҳам келгусида уни оқлаб янада билим ва салоҳиятларини оширишларини, улкан муваффақиятларни қўлга киритишларини бидирдилар. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM