Самарқанд вилояти ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари Тошкентдаги ўқишга жалб этилди

Image_tadbir: 

15 январ куни Самарқанд вилояти ҳокими ҳамда вилоятдаги туман ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари Тошкентда ташкил этилган семинар-тренингда иштирок этиш учун пойтахтда бўлиб туришибди. Семинар-тренинг 17 кун давом этади. Таъкидланишича, унда Сурхондарё, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларидаги ҳокимларнинг ҳам биринчи ўринбосарлари қатнашмоқда.

Маълум қилинишича (https://kun.uz/34194701), семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад – ҳудудларни комплекс ривожлантиришда янгича тизимни жорий қилиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ўсиш нуқталарини аниқлаш, маҳаллий бюджетлар даромадлар базасини мустаҳкамлаш, янги иш ўринларини яратиш, камбағалликни қисқартириш, фаолиятни режалаштириш ва ишларни ташкил қилиш ҳамда вақтдан унумли фойдаланиш орқали самарадорликни ошириш, курс иштирокчиларида халқаро тажрибага асосланиб келажакда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақида кўникма ҳосил қилиш.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM