КЎҲНА ШАҲАРГА МАСЖИДЛАР ЯРАШАДИ

Шаҳарнинг ободлиги, халқнинг юксак маданияти белгиларидан бири маърифат ва ибодат масканларининг ободлигидир. Масжидларнинг кўркамлиги шу халқнинг маънавиятини ҳам кўрсатиб туради.

Масжид қуриш, уни обод қилиш намоз ўқувчилар учун қулай шароит қилиб бериш Аллоҳ улкан савобни ваъда қилган афзал амаллардандир.

  Каттақўрғон масжидларининг бугунги очаётган чиройи замирида ҳам улкан маъно мужассам. Қайтадан қад растлаган яна бир муҳташам масжиднинг эл хизматига топширилиши одамни беҳад шодлантиради.

Кеча шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳардаги “Оқолтин” масжидига борди.

Мазкур масжидда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суратларда давом этмоқда.

Г. Алимова бугунги кунда намозхонлар учун яратиб берилаётган шароитлар тўғрисида гапириб, буларнинг барчаси юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг самараси эканлигини таъкидлади.

Шаҳар ҳокими, шунингдек “Қориравот” масжидида ҳам бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Гавҳар Алимова бу янги жомеъ масжиди шаҳар аҳолиси учун мўътабар масканга айланишини таъкидлади.

Ҳоким масжид қурилишида иштирок этаётган усталарга миннатдорчилик билдирди.

Шубҳасиз, бу муборак масканлар очилгач, қилинадиган ибодату дуолар турли бало-офатлар даф бўлишига, юртга барака ёғилишига сабаб бўлади.

Муҳими ‒ масжидлар ёш авлодни маънавиятли, баркамол инсонлар бўлиб тарбия топишларида, уларни турли адашган оқимлар, зўравон тўдалар таъсирига тушиб қолишдан асрасин.

Масжидлар билан танишиш жараёнига Г. Алимовага шаҳар бош имом-хатиби Хайрулло Дўстмуродов ва "Қориравот" масжиди имом хатиби Сайдин Рўзиевлар ҳамрохлик қилдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM