МУРОЖААТ

Ис гази, хаво-газ аралашмасининг чақнаши ва содир бўлиши мумкин ёнғинларда инсонларни куйиши, тан жарохати олиши каби нохуш холатларни олдини олиш бўйича

каттақўрғонликларга мурожаат

Азиз ҳамшаҳарлар!

Энг аввало барчангизни яқинлашиб келаётган “Янги йил” байрами билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Вилоятимиз, шу жумладан шаҳримизда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолини турли хил кўнгилсиз ҳодисалардан ва фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларга қарамасдан, айрим ҳолатларда оддий эътиборсизлик, лоқайдлик ва бефарқлик сабабли аҳоли турар-жойларида, хонадонларда ёнғинлар, ҳаво ва газ аралашмасининг чақнаши ва ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ ачинарли ҳолатлар учраб турибди.

Хусусан ўтиб бораётган йилнинг 11 ойида шаҳримизда жами 30 та ёнғинлар кузатилиб, 1 нафари оғир куйиш тан жароҳати олиб тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Бундан ташқари, Гўзалкент МФЙ Бобир кўчаси 17 уйда 2020 йил 12 апрель куни қайд этилган чақнаш ҳодисасида 3 нафар фуқаролар ҳалок бўлиб, 4 нафар фуқаролар жабр кўрган.

Таҳлилларимиз, аксарият ҳолатларнинг юзага келишига хонадонларда фуқаролармиз томонидан оддий қоидаларга амал қилинмаётганлиги ёки фарзандлари ва яқинларининг соғлиғига бефарқликлари оқибатида юзага келаётганлигини кўрсатмоқда.

Азиз ҳамшаҳарлар!

Сизлардан қуйидаги қатъий қоидаларга амал қилиб қолишингизни сўраб қоламиз:

 

-       энг аввало ҳозироқ 5 дақиқа вақтингизни хонадонингизда ўрнатилган иситиш печининг созлигига ва тўғри ўрнатилганлигига қаратинг, уни синчковлик билан кўздан кечиринг;

-       дудбўронларнинг ичи тоза эканлигига, уни тутун сўриш имконияти тўсилиб қолмаганлигини текширинг;

-       мабодо дубўронлар носозлигини кузатсангиз ёки нотўғри ўрнатилган бўлса, айниқса ичи тўлиб қолган бўлса туман ФВБ, Газ идоралари ва Ёнғинга қарши курашиш жамиятига зудлик билан хабар қилинг;

-       очиқ оловдан иситиш мақсадида асло фойдаланманг;

-       иситиш воситаларининг устига асло кирларни ёки ёнувчи жисмларни қуритманг;

-       суюлтирилган газ баллонларидан ўта эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда, техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиб фойдаланинг;

-       сифатсиз, қўлбола ва носоз иситиш воситаларини ҳозироқ алмаштиринг;

-       ёш болаларни, қарияларни ёки ўзини бошқара олмайдиган фуқароларимизни ёлғиз қолдирманг;

-       бир вақтнинг ўзида катта қувватли электр воситаларидан асло фойдаланманг.

 

Азиз ватандошлар!

 

Юқорида айтилган ОЛТИН ҚОИДАЛАРГА амал қилиш билан Сиз, нафақат мол-мулкингизни, балки барча яқинларингизни ҳаётини асраб қолган бўласиз!

Янги 2021 йил бахтли-саодатли йил бўлсин.

 

Ёнғин ёки фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда:

ТЕЛ: 101, 1050 ёки 66455-24-03.

телефонлари орқали ёнғин қутқарув қисмига хабар беринг

 

Каттақўрғон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими,

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM