"БРИЛЛИАНТ ҚЎЛЛАР" ИШ БОШЛАДИ

Каттақўрғон шаҳридаги Алишер Навоий кўчасида жойлашган "Бриллиант қўллар Инвест" МЧЖ томонидан "Аёлларни уй хизматига тайёрлаш мактаби" лойиҳаси асосида ташкил этилган ўқув маркази ҳам янги йил арафасида фойдаланишга топширилди. Очилиш тадбирида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этди. Тадбир қатнашчилари марказда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

 

Марказда хотин-қизларга ўқув жараёнлари билан бирга амалий машғулотларни олиб бориш ҳам йўлга қўйилган. Бу ерда ўқув хоналари ҳамда амалий машғулотлар ўтишга мўлжалланган барча қулайликларга эга бўлган 3 та ўқув хонаси мавжуд. 

Марказ ҳозирда хотин-қизлар учун мўлжалланган бўлиб келгусида ўғил болалар учун ҳам ўқув курслари ташкил этиш режалаштирилган. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM