ШАҲАР ҲОКИМИ ГАВҲАР АЛИМОВАДАН МАСТЕР-КЛАСС

Азалдан халқимизда ўзбек миллатининг фахри бўлмиш бош кийимлар хамиша эъзозланган. Ҳунарманд-косибчиликнинг ноёб турларидан бўлган телпакдўзлик бугунги кунда ҳам энг керакли касблардандир, қолаверса ота-боболаримиз мероси, илму-ҳунарини давом эттириш, янада ривожлантириш ҳар бир ўзбек миллати учун ҳам фарз ҳам қарздир.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова аждодларидан мерос бўлиб келаётган, ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлган бош кийимлар, хусусан телпакдўзлик ҳунарини оилавий қадрият сифатида жуда ҳам эъзозлайди.

Ушбу ҳунармандчилик турини шаҳримизда ҳам йўлга қўйишни ният қилган Гавҳар Алимова телпак тикиш бўйича мастер класс ўтказди. 

3

Мастер класс давомида телпак тикишда фойдаланиладиган тери маҳсулотлари, андоза олиш, бичиш, қўлда тикиш, телпак астарини тикиш, машинада тикиш, қолипга қўйиш ҳамда телпак тикишни якунлаш ишлари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM