ЁШЛАР УЧУН ИМКОНИЯТЛАР

Шу кунларда шаҳримизда “Ёшлар фестивали” доирасида бир қатор тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Куни кеча ўтказилган ана шундай тадбирларда иштирок этган шаҳримиз ёшлари дастлаб ёш тадбиркор Ж.Ортиқовнинг муваффақият сирлари билан танишдилар. Жамол Ортиқов “Ёшлар келажагимиз” жамғармасидан олган кредит ҳисобига бугун шаҳримизга кўрк қўшиб турган “Сentral hotel mehmonxonasi” лойиҳасини барпо этди. У ушбу лойиҳа асосида 15 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида ҳам муносиб ҳисса қўшди.

Шу куни ёшлар учун шаҳримиздаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказида ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган “Ёшлар 1+1 ” лойиҳаси ҳам ташкил қилинди. Лойиҳа доирасида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича ташкил қилинган аёллар сартарошлиги, паззандалик ва тикувчилик сирлари бўйича ташкил қилинган мастер классда ўқувчи қизлар фаол иштирок этдилар.

Шунингдек, ушбу тадбирлар давомида шаҳримиздаги Рақамли технологиялар ўқув марказида ўқувчи ёшларнинг компьютер технологиялари бўйича қизиқишларини амалга ошириш мақсадида “Кибер спорт” мусобақаси ҳам ташкил этилди. Ёшлар ушбу лойиҳани ҳам каттақ қизиқиш билан қарши олдилар ва ўз қобилиятларини намоён этдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM