ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ

Бугун шаҳар ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида  “Ёшлар фестивали” тадбирлари доирасида Ингичка шаҳарчасида “Бахшичилик ва мақом” кечаси ўтказилди.

Шаҳарчадаги 4-сон Маданият уйида бўлиб ўтган тадбирда ёшлар жуда фаол иштирок этдилар. Айниқса “Чанқовуз” фольклор этнографик гуруҳ аъзоларининг чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Шунингдек, бугун ушбу тадбирлар доирасида шаҳримиздаги ҳарбий қисмда ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Ҳарбий ўқув намойиш”лари тадбири ҳам ташкил этилди. 

Каттақўрғон шаҳар Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM