ҲУНАРМАНД АЁЛЛАР САФИ КЕНГАЙДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова “Навбаҳор” маҳалласига борди.Бу ерда ҳунар ўрганиш маркази махсус курсларини муваффақиятли тугатган 20 нафар хотин-қизларга сертификатлар топширилди.Тадбир иштирокчилари,  шунингдек эсдалик совғалари, тикув машиналарига эга бўлишди.

Эндиликда, хотин-қизларда ҳунарманд сифатида ўз фаолиятларини ташкил этиш учун имконият пайдо бўлди.

Маълумот учун “Навбаҳор” маҳалласи шаҳримиздаги намунали маҳаллалардан бири бўлиб, 1-сектор маркази ҳам шу ерда жойлашган.

 

Маҳалла қошида тикувчилик цехи, сартарошхона фаолият кўрсатади.

Тадбирда Халқ қабулхонаси мудири Х. Шодиева, ҳоким ўринбосари Ф. Рахимова, ҳоким маслаҳатчиси Ш. Кучкаровалар иштирок этдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM