КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИ ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР

2020 йилнинг январь–сентябрь ойларида чакана савдо товар айланмаси 553,3 млрд. сўмни ёки 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 100,1 % ни ташкил қилди.

Йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмасида (умумий овқатланишни қўшган ҳолда) 0,9 млрд. сўмни ташкил қилади ва умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши 0,2 % ни ташкил қилди.

Кичик корхона ва микрофирмаларнинг товар айланмаси  108,0 млрд. сўмга етди, умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши эса 19,5 % ни ташкил қилди.

Умумий товар айланмаси ҳажмининг 444,4 млрд. сўми якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг ҳисобига тўғри келди. Ушбу секторнинг жами чакана савдо товар айланмаси ҳажмидаги улуши 80,3 % га тенг бўлди.

Каттақўрғон шаҳри ташқи савдо айланмаси 2020 йилнинг январь–сентябрда
13,0 млн. АҚШ долларни, жумладан экспорт 5,5 млн. АҚШ долларни, импорт
7,5 млн. АҚШ долларни, шунингдек ташқи савдо сальдоси -2,0 млн. АҚШ долларни ташкил этди.

 

 М.Мўминов,                                       

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими бошлиғи

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM