“НОҚИС” МАҲАЛЛАСИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ОЧИЛДИ

Каттақўрғон шаҳрини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишларнинг бирида вилоят ҳокими Э.Турдимовга вилоят мунтазам йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Муродхон Ҳожихонов ташаббус билан чиқиб, шаҳримиздаги “Ноқис” маҳалласини таъмирлашни ўз зиммасига олган эди.

Орадан 6-7 ой ўтиб мазкур маҳалла мисли кўрилмаган даражада ўзгарди.

Маҳалла раиси, атоқли ижодкор, журналист Фазилат Абдуллаевнинг сўзларига кўра М. Ҳожихонов раҳбарлигидаги корхона ишчилари ўз ишларига фидойиларча ёндошиб, нафақат маҳалла, балки атрофдаги икки кўчани ҳам тўлиқ таъмирладилар.

Бугун “Ноқис” маҳалласи янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этди. Г. Алимова ўз сўзида давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёевнинг маҳаллага катта эътибори туфайли шаҳримиздаги мавжуд 36 та маҳалладан 22 таси тўлиқ таъмирдан чиқарилгани, 4 та маҳалла янгидан қад ростлаганини баён этди.

Қурилиш ишларини сидқидилдан , беминнат бажарган М. Ҳожихонов “Ноқис” маҳалласи жамоаси ташаббуси билан Каттақўрғоннинг “фахрий фуқароси” деб эътироф этилди.

Маҳаллада раис учун алоҳида, маънавият, хотин-қизлар билан ишлаш, Ички ишлар бўлими инспектори учун алоҳида хоналар фойдаланишга топширилди. Маҳалла қошида шаҳар аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими ташаббуси билан тикувчиликка ўргатиш мини цехи ташкил этилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM