Каттақўрғон шаҳрида кўрсатилган бозор хизматларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши

Каттақўрғон шаҳрида 2020 йил январ-октябр ойларида бозор хизматлари қуйидагича қайд этилди:

Хизматлар ҳажми  жами 208 609,3 млн. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 100,0 фоизни ташкил этди.

Шундан:

  • алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 2346,4 млн. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 74,4 фоизни;
  • молиявий хизматлар ҳажми  734,5 млн. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 74,7 фоизни;
  • транспорт хизматлари ҳажми 67665,3 млн. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 104,8 фоизни;
  • яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 8698,0 млн. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 87,5 фоизни;
  • кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 9230,7 млн. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 88,9 фоизни;
  • таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 3862,7 млн. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 96,3 фоизни;
  • соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 3152,9 млн. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 100,0 фоизни;
  • ижара хизматлари ҳажми 7345,3 млн. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 88,7 фоизни;
  • компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми 6758,5 млн. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 90,4 фоизни;
  • шахсий хизматлар ҳажми 11148,0 млн. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 89,4 фоизни;
  • меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар ҳажми 547,6 млн. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 86,2 фоизни;
  • бошқа хизматлар ҳажми 6624,0 млн. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 119,7 фоизни ташкил этди.

 

М.Муминов,

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими бошлиғи

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM