ЧЕКИШ- ЗАРАРЛИ ОДАТ 

Image_tadbir: 

Шаҳримиздаги 11-Ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида гиёҳвандликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбири шундай номланди.

Унда иштирок этган мутахассислар томонидан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг оқибати, унинг инсон саломатлигига таъсири, гиёҳванд моддаларни содир этилаётган кўплаб жиноятларга сабаб бўлаётгани хусусида ҳаётий мисоллар асосида тушунчалар берилди. Эркин давра суҳбати асосида бўлиб ўтган тадбирда шунингдек, ўқувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

Шу куни гиёҳвандликка қарши курашиш ва уни олдини олиш бўйича ташкил қилинган танловларнинг ғолиблари ҳам аниқланди ҳамда тақдирландилар.

Тадбирда шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ибрагимов иштирок этди.

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM