ПРОКУРОР НАЗОРАТИ: ГАЗ ВА СВЕТДАГИ УЗИЛИШЛАР ҚАЧОН БАРҲАМ ТОПАДИ?

Бугун шаҳар прокурорининг соҳа мутасаддилари билан ўтказган учрашувида ушбу масалалар муҳокама қилинди. 

Каттақўрғон шаҳар прокурори Шермат Джумаев айни вақтда куз-қиш мавсумида аҳолининг энг катта эҳтиёжи ва талаби электр энергияси ва газ таъминоти билан боғлиқлигини, қолаверса аҳоли билан бўлган учрашувларда ҳам мурожаатларнинг кўп қисмини коммунал тизимдаги узилишларни бартараф этиш ҳақида бўлаётганлигини айтар экан соҳа мутасаддиларидан ушбу масалалар юзасидан изоҳ беришларини сўради.

 

Ушбулар юзасидан дастлаб шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи Бегзод Умаров  сўз олиб, айни вақтда бу борадаги вазият анча яхшиланганлигини, келгусида белгиланган режа асосида узилишларни бартараф этилишини, байрамлар олди, шунингдек, ушбу қиш мавсумида аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини имкон даражада қопланишини таъминлаш юзасидан барча чоралар кўрилишини айтиб ўтди.

Шунингдек, шаҳар газ ҳамда сув таъминоти идораси раҳбарлари ҳам шаҳар аҳолисининг газ ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот бердилар.

Шаҳар прокурори бу бўйича прокурор назорати ўрнатилганлигини, куз-қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтишида, аҳолининг электр энергияси ва газ таъминотига бўлган эҳтиёжини таъминлаш масаласига соҳа мутасаддиларининг масъулият билан ёндашишлари лозимлигини таъкидлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM