КОНСТИТУЦИЯ БАЙРАМИ АРАФАСИДА ЯНГИ БИНО ТОПШИРИЛАДИ

Каттақўрғон шаҳар кўзи ожизлар жамияти ўтган асрнинг 60 -йилларида қурилган бинода фаолият юритиб келар эди.

Жамият ўз сафида юзга яқин инсонларни қамраб олган бўлиб, аъзолар тўпланганда тўрт мингдан зиёд махсус адабиётлардан иборат мўъжазгина кутубхонадан ҳам фойдаланишган.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ўз лавозимига киришган дастлабки кунларданоқ жамият фаолияти билан яқиндан танишиш асносида маънавий эскирган бинони ўрнига замонавий кутубхона қуриш лозимлигини айтган эди.

Орадан ўтган қисқа вақт ичида Каттақўрғоннинг саховатпеша тадбиркорлари кўмаги билан замонавий бино қад кўтарди. Бугун мазкур бинони жиҳозлаш ва жамият ходимларига мос равишда инвентарлар билан таъминлаш учун тадбиркор ва ишбилармонларимиз пешқадамлик қилишмоқда.

7 декабрь Конституция куни байрами арафасида кўзи ожизлар жамияти ўз кутубхонаси ва фаолияти учун янги бинога эга бўлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM