СПОРТ - САЛОМАТЛИК САРИ ЙЎЛ 

Спортнинг инсон саломатлиги, унинг жисмонан етук бўлишидаги аҳамияти жуда катта. Бугун мамлакатимизда шу боисдан спорт-соғломлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Президентимиз ташаббуси билан жорий қилинган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчиси, қолаверса жорий йилда “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-соли Фармоннинг имзоланиши ҳам бу борадаги ишларни самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишлаб бугун шаҳримизда 2007-2005 йилларда туғилган болалар ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича шаҳар биринчилиги ўтказилди.

Мусобақа қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди. 42 нафар ёшлар иштирок этган ушбу мусобақада фахрли 1-, 2- ҳамда 3-ўринлар шаҳримиздаги 16-умумтаълим мактаби ўқувчиларига насиб этди.

Шунингдек, бугун шаҳримизда маданият ходимлари ўртасида спортнинг волейбол, мини футбол бўйича ҳам вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

Мусобақа ғолиблари ташкилий қўмита томонидан дипломлар билан тақдирландилар. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM